Россиялик блогер Гусейн Гасанов солиқлардан қочиб юрибди
Маданият-санъат
−
11 Июль
6170Россиялик блогер Гусейн Гасанов қарзлари сабаб қочиб юрибди. Бу ҳақда “Ведомости” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, блогер Гусейн Гасановга тегишли бўлган айрим компаниялар давлат олдидаги қарзлари сабаб ёпилган. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига кўра, солиқ идорасининг судга қилган даъвосидан сўнг, блогер ўз мажбуриятларидан бўйин товлаб, қочиб юрибди.
Билдирилишича, Гасановнинг солиқ идораларидан қарийб 1,7 миллион доллар қарзи бор. Блогер айни дамда мамлакат ҳудудида эмас.
“Россия Ички ишлар вазирлигига қилган мурожаатимиздан сўнг фирибгар Гасановга эътибор қаратилди. Солиқ идораси судга даъво қилди, давлат олдидаги қарзларига қарамасдан блогер қочмоқда”, дейди Хавфсиз интернет лигаси директори Екатерина Мизулина.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик тадбиркор ва дастурчи Павел Дуров Ўзбекистонга келган, унга блогер Гусейн Гасанов ҳамроҳлик қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15