Павел Дуров Тошкентга келгани айтилмоқда
Олам
−
24 Июнь
14399Бугун, 24 июнь куни россиялик тадбиркор ва дастурчи, Сент-Китс ва Невис, БАА ва Франция давлатлари фуқароси Павел Валериэвич Дуров Ўзбекистонга келгани айтилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.
Қайд этилишича, Павел Дуров Тошкентдаги фитнес-клублардан бирида кўзга ташланган. Шунингдек, Дуровнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари чоғида унга ҳамроҳлик қилаётган блогер Ҳусейн Гасанов ҳам Instagram саҳифасида Тошкентга етиб келишгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров Марказий Осиёга келишини маълум қилган ва ушбу хабарга биноан 12 июнь куни Қирғизистонга борганди. У ерда Павел Дуров Иссиқкўл дам олиш масканида кўним топганди. Унга россиялик блогер Ҳусейн Гасанов ҳамроҳлик қилганди.
LiveБарчаси