Россиялик аёлни зўрлаб, сўнг ўлдирган ўзбекистонлик судланмоқда
World
−
03 December 2019 11847 1 minute
Mосква шаҳар прокуратураси 23 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросига қарши жиноий ишни кўриб чиқмоқда. Прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Россия федерацияси ЖКнинг 131 (жинсий зўрлаш) ва 105-моддалари (бошқа жиноятни беркитиш учун қотиллик қилиш) билан жиноий иш очилган. Tаъкидланишича, айбланувчига умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Tергов маълумотларига кўра, айбланувчи 2019 йил 28 май куни кундузи Измайловский боғида москвалик аёлни зўрлаган. Жабрланувчи аёлнинг жиноятни яшириш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши мумкинлигини англаб, аёлни бўғиб ўлдирган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Mазкур жиноят иши кўриб чиқиш учун Mосква шаҳар судига юборилган. Ҳозирда суд эҳтиёж чораси сифатида айбланувчига қамоқ жазоси тайинлаган.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August