Россиялик актриса саҳнада ҳалок бўлди
Маданият-санъат
−
22 Ноябрь 2023
18209Россиялик актриса ва театр режиссёри Полина Меньших 19 ноябрь куни Украинанинг Донбасс шаҳрида содир бўлган отишма пайтида саҳнада вафот этди. Бу ҳақда Меньших ишлаган “Портал” театр-студияси хабар берди.
Гап шундаки, Полина Меньших шу куни Донбассдаги театр саҳнасида роль ижро этаётганди. Аммо у чиқиши чоғида ўқ тегиши оқибатида ҳалок бўлди.
Актриса 40 ёшда эди. У “Сўнгги синов” фантастик мусиқий фильмининг режиссёри сифатида танилган.
“Полина рақс ва театр билан яшаган. Бу унинг элементи эди. Гувоҳи бўлганингиздек, у ўлимигача ўз касбига содиқ қолди”, дейди “Сўнгги синов” труппаси вакиллари режиссёрни хотирлаб.
Театрнинг маълум қилишича, 9 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Сўнгги синов” концерти унинг хотирасига бағишланади.
Маълумот учун, Россиянинг маҳаллий нашрлари берган маълумотларга кўра, Украина Қуролли Кучлари Россияда Ракета қўшинлари ва артиллерия кунини нишонлаш пайтида ҳужум уюштирган. Актриса эса бу ерга ушбу кунга бағишланган концерт дастурида иштирок этиш учун келганди. Манбанинг билдиришича, отишма пайтида битта ракета машиналарни синдириб ташлаган, иккинчиси эса санъаткорлар кийиниш хонаси ва саҳнани вайрон қилган.
“Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳодиса сабабларини аниқлайди ва барча иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради”, дея муносабат берди Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ушбу фожиали ҳолат юзасидан.
Украина маҳаллий нашрларига кўра, ҳужум оқибатида 25 га яқин киши ҳалок бўлган, яна 100 га яқин одам жароҳатланган. Аммо ушбу маълумотлар ҳали Россия томонидан расман тасдиқлангани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган "Ирина Каиратовна" гуруҳининг концерти вақтида мобилограф саҳнада вафот этганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15