Россияга яна бир касаллик хавф солаётгани башорат қилинди

Саломатлик 14822
image

Россияда куз фаслига келиб саратон касалллиги ўз чўққисига чиқади. Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш касалхонасининг онкологик колопроктология бўлими бошлиғи Илья Черниковский гапириб ўтди.

Черниковскийнинг таъкидлашича, онкологик шифохоналарнинг баъзилари коронавирусни даволашга йўналтирилгани сабабли, бундай шифохоналарга тушган юк ҳажми ортган.

Унинг фикрича, онкология клиникалари аввалгидек ишлашда давом этишлари керак.

“Ҳозирги вақтда барча онкологик текширувлар тўхтатилди, бу касалликни эрта босқичда аниқлаш имкониятини сезиларли даражада камайтирди” деди онколог. Мутахассиснинг сўзларига кўра, келаётган куз фаслида бу ўз таъсирини кўрсатади – саратоннинг авж олиши кескин ортади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 665
Рейтинг: 3
t
×