Россияга кетаётган ўзбекистонликларнинг сони ортмоқда
Бу қизиқ
−
03 Февраль
205802023 йилда фуқаролари энг кўп Россияга ташриф буюрган мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 2-ўринни қайд этди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2023 йилда Россияга ташриф буюрган чет эл фуқароларининг кўрсаткичи ортган. Бунда сайёҳлар турли хил мақсадлар билан, жумладан, шахсий иш юзасидан, бизнес ёки туристик режаларга кўра мамлакатга ташриф буюрган.
2022 йил Украинада махсус ҳарбий операция бошлангани ва шу сабабли геосиёсий вазият ўзгаргани, кўплаб давлатлар билан тўғридан тўғри авиақатновлар тўхтатилгани ҳамда пандемия чекловлари йил давомида амалда бўлгани сабаб туристлар миқдори камроқ бўлган. Аммо 2023 йилда Россияга бир йил аввалгига қараганда 20 фоизга кўп сайёҳ ташриф буюрди.
Рейтингдаги мамлакатлар, асосан, қўшни давлатлардир. Ташриф буюрувчилар сони бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан сўнг 2-ўринни эгаллади. Унга кўра, ўтган йилда 3 миллион 11 минг ўзбекистонлик Россияга турли мақсадлар билан кетган. Бу ўтган йилнинг мос даврига (2 миллион 500 киши) нисбатан 51,8 фоизга кўп.
Кейинги ўринларни 2 миллион 15 минг киши билан Тожикистон ва 1 миллион 14 минг сайёҳ-фуқаро билан Қирғизистон эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатга боргани маълум қилинганди.
LiveБарчаси