Россияга қарши санкция киритмаслик Сербияга қимматга тушади – Вучич
Олам
−
18 Апрель 2022
14225Сербия Россияга қарши санкциялар қўллашдан бош тортгани учун Ғарб томонидан жиддий босим остида қолган. Бу ҳақда мамлакат Президенти Александр Вучич маълум қилди.
“Агар биз Россияга қарши санкциялар қўлласак, исталган жойда мукофот оламан. Мени ҳамма улуғлайди, дунёдаги энг буюк демократ деб айтишади, гарчи кечагача улар мени авторитар ва ярим автократик деб аташган. Санкцияларни қўллаб-қувватламаслигимиз бизга қимматга тушади. Сиз ўйлагандан ҳам қимматроқ. Агар жорий қилсак, ҳеч кимга нисбатан санкцияларни қўлламаслик принципларимиз зарар кўради, чунки биз санкциялар қанчалик ахлоқсиз, самарасиз эканлигини ўз тажрибамиздан биламиз”, деган Сербия раҳбари “Pink” телеканали эфирида.
У, шунингдек, “Россия 2001 йилдан бери Сербиянинг ҳудудий яхлитлигини ҳар доим қўллаб-қувватлаб келганини” эслатиб ўтган.
Шу билан бирга, Вучич Сербия санкциялар қўлламаган ягона Европа давлати эканини айтган.
“Баъзилар норозилик билдириш учун чиқиб, айтишяпти: Вучич - сотқин. Россияга сотилганми? Санкция қўлламаган Европа давлатларидан ягонаси Биз эса шундай кичик давлатданмиз”, деган Сербия Президент.
LiveБарчаси