Россияга қарши нацизм авж олмоқда – Патрушев

Олам

image

Бугунги кунда дунёдаги баъзи минтақаларда Россия ва русларга қарши нацизм кенг кўламда авж олмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Николай Патрушев маълум қилди.

Путин ёрдамчисининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ва Буюк Британия эркинлик ва демократия ҳақидаги сўзлар ниқоби остида Европада нацистлар мафкурасини жонлантирмоқда.

“АҚШ ва Буюк Британия Европада нацистик мафкурани уйғотяпти. Улар бу ишни эркинлик ва демократия ҳақидаги сўзлар сояси остида Россия Федерациясига қарши амалга оширмоқда”, дейди Патрушев.

Шунингдек, у ғарбликлар йиллар давомида Россия Федерациясида тарихий таълимни қайта форматлашга ҳаракат қилишганини ҳам иддао қилди.

Бундан ташқари, Патрушев Европа давлатларининг кечаги ва бугунги раҳбарларини Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги даврлар учун мўлжалланган келишувларни амалга оширмаганликда айблади.

“1945 йилги Ялта конференциясида иттифоқчи давлатлар раҳбарлари томонидан келишилган “Европани денацификация қилиш” Ғарб томонидан ҳали якунига етказилмаган”, деб таъкидлайди Кремль мулозими.

Россия Президент ёрдамчисининг “ҳайратланарли” баёнотига кўра, Россия бугун Ғарбдан узоқ вақтдан буён азоб чекаётган Украина аҳолисини озод қилиш учун курашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Патрушев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made