Россиядан Ўзбекистонга тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган шахслар ушланди
3-саҳифа
−
17 Февраль
7547Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постида Россия Федерациясидан ноқонуний йўл билан қурол олиб келиб, божхонадан яширинча олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, чегара постида “Lada Largus” русумли автотранспорт воситасида кириб келган шахснинг қўл юклари ва багажи текширувдан ўтказилган. Унда фуқарога тегишли қора рангли сумка ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 1 дона 4.5 мм “Stalker” номли пневматик тўппонча, 25 дона тўппонча газбаллонлари ҳамда 1 минг 482 дона пневматик тўппонча ўқлари топилган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда “Довуд-ота” чегара божхона постига Lacetti русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтказилганида, унда 1 дона “Ansar BRT" номли шовқинли тўппонча ҳамда 36 дона 9 мм "RAK” номли резина учли патронлар борлиги аниқланган. Маълум қилинишича, фуқаро бу қуролларни Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб ўтаётган бўлган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасига пневматик қуролларни олиб кириш Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Рухсатномага эга бўлмаган ҳар қандай қуролни божхона чегаралари орқали олиб ўтишга уриниш жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги “Яллама” божхона постига кириб келган “Газель” русумли автотранспорт воситаси текширилганда гўштлар ичига яширилган 350 дона гильза аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь