Россиядан Ўзбекистонга бир гуруҳ ҳарбийлар келди
Жамият
−
10 Декабрь 2020
15574Россиянинг Марказий ҳарбий округининг махсус топшириқлар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга етиб келди. Улар ўзбекистонлик ҳарбийлар билан қўшма махсус-тактик машғулотларда иштирок этади.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, машғулотлар Термиздаги полигонда 9—12 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Машғулотлар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли душманнинг орқа томонида махсус операция ўтказади. Операция давомида вертолётдан десант тушириш, раведка-қидирув ҳаракатлари, топшириқ бажарилганидан кейин гуруҳни эвакуация қилиш амалга оширилади.
Шунингдек, машғулот вақтида ўта муҳим объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш ҳамда диверсион гуруҳларга қаршилик кўрсатиш бўйича машқлар бажарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь