Россиядан Ўзбекистон ёғоч контрабандасини уюштирганлар ушланди
Олам
−
10 Апрель 2019
6999Россиянинг Томск божхона хизмати мамлакат ФХХ минтақавий бошқармаси ва транспорт полицияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ёғоч маҳсулотларини олиб боришга бўлган уринишнинг олдини олди.
Маълум қилинишича, Томск компанияси Ўзбекистонга ёғоч материалларини декларация қилишда божхонага сохта шартномалар, уларга қўшимча битимлар ва арралаш тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этган. Ҳужжатларни директорнинг ўзи тайёрлаган, бироқ шартномада кўрсатилган Ўзбекистон фуқароси уларни имзоламаган ва ёғоч маҳсулотларини олмаган.
Шундай қилиб компания 2 минг 391,58 метр куб бўлган умумий қиймати 11 млн. рублдан зиёд ёғоч материалларини ноқонуний экспорт қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан РФ Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, компания ҳужжатлари мусодара этилган.
LiveБарчаси