Ўзбекистон етакчи. Россиядан МДҲ давлатларига қанча пул жўнатилгани очиқланди

Бу қизиқ

image

Россия Марказий банки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига амалга оширилган шахсий пул ўтказмалари статистикасини эълон қилди. Бу ҳақда Рбк ёзмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан ҳамдўстликка аъзо мамлакатларга ҳаммаси бўлиб 5,44 млрд. доллар ўтказилган.

Маблағларнинг асосий қисми Ўзбекистонга: 2,044 млрд. АҚШ долларига тўғри келади.

▪️ Қирғизистон - 1.049 миллиард доллар;
▪️ Тожикистон - 713 миллион доллар;
▪️ Арманистон - 412 миллион доллар;
▪️ Озарбайжон - 402 миллион доллар;
▪️ Украина - 356 миллион доллар;
▪️ Беларусия - 245 миллион доллар;
▪️ Молдова - 131 миллион доллар;
▪️ Қозоғистон - 82 миллион доллар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 4,9 миллиард долларни ташкил этган. 

Россия Банки маълумотларига кўра, 2021 йил I-чорагида ўзбекистонлик мигрантларнинг пул ўтказмалари 680,4 миллион долларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг