Россиядаги мигрантларнинг пул жўнатмалари камайди. Ўзбекистонликлар бундан мустасно

Олам

image

МДҲ давлатлари орасида фақат ўзбекистонлик мигрантларнинг пул ўтказмалари миқдори ошди. Россия Банки маълумотларига кўра, йил давомида меҳнат мигрантлари республикага 12,4 фоиз кўпроқ ёки 680,4 миллион доллар жўнатдилар.

“Спутник” нашрининг ёзишича, барча МДҲ давлатларига 2021 йил I-чорагида ўтказмалар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 фоизга камайди ва 1,85 миллиард долларни ташкил этди.

Туркманистон эса бошқа давлатлар билан таққослаганда энг кучли пасайиш кузатилди: ўтган йил I-чорагида республикага 0,8 миллион доллар жўнатилган бўлса, бу йил эса атиги 0,1 миллион доллар.

Молдовага 2 бараварга (44,8 млн доллар), Тожикистонга - 37,3 фоизга (224,9 млн доллар), Украинага - 32,6 фоизга (153,1 млн доллар), Озарбайжонга - 29 фоизга (127,7 млн доллар), Қозоғистонга - 28,2 фоизга (20,6 млн. доллар), Қирғизистонга - 10 фоизга (378,8 млн. доллар) камайди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг