Ўзбекистонга хориждан қанча пул жўнатилгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 4,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк баёнотида кўрсатиб ўтилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига (3,6 млрд. доллар) нисбатан 35 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (3,9 млрд. доллар) нисбатан эса 26 фоизга кўп.

Ўзбекистонга хорижий валюта киришининг кўпайиши аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Маълум қилинишича, Туркияни ҳисобга олмаганда асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталари алмашув курсларида ҳам йил бошидан буён кескин ўзгаришлар кузатилмаган.

Қайд этилишича, ушбу омиллар ўз навбатида ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим рол ўйнамоқда. Йилнинг дастлабки 8 ойи давомида сўм алмашув курси 10449-10683 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебраниб, йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг