Россиядан келган самолёт Қаршига қўна олмади

Жамият 7910
image

“Ираэро” авиакомпаниясининг самолёти Иркутскдан (Россия) Қаршига парвоз қилган. Бироқ туман туфайли Қарши аэропортига қўнолмади ва Тошкентдаги альтернатив аэропортга жўнади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати ТАССга хабар берди.

"Об-ҳаво шароити сабаб самолёт Қарши шаҳрига қўниши мумкин эмас", дейди мутасаддилар.

Mаълумот учун, "Ираэро" компанияси 1999 йилда ташкил топган, Иркутск аэропортида жойлашган ва Россиянинг 40 дан ортиқ шаҳарларига парвозларни амалга оширади. Унинг паркида 25 та самолёт бор.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×