Россиядан қатор давлатларга пул ўтказмалари миқдори чекланди

Олам

image

Western Union, “Золотая корона” ва Contact тўлов тизимлари Россиядан Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Вьетнамга пул ўтказмалари суммасини чеклаб қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Western Union ходимининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 16 апрелидан бошлаб юқорида айтилган давлатларга амалга ошириладиган пул трансферларига 30 кунда 100 минг рубллик лимит ўрнатилган. Бундай чоралар жиноятчи ва фирибгарларнинг пул маблағларидан фойдаланишига қарши кураш мақсадида жорий қилингани таъкидланган.

“Золотая корона”да эса янги лимитлар қуйидагича белгиланган: Қозоғистонга 150 минг рубль, Қирғизистонга 100 минг рубль, Хитой ва Вьетнамга 1,55 минг рубль.

Contact тизими эса Қозоғистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари лимитини 600 минг рубль, Хитойга 100 минг рублгача қилиб белгилаган.

Маълумот учун, 2018 йилда Россиядан МДҲ мамлакатларига 13,28 млрд доллар пул ўтказилган. Шунда бир ўтказма ўртача 241 долларга тенг бўлган.

Россиядан энг кўп пул ўтган йили Швейцария (9,2 млрд доллар), Ўзбекистон (4,1 млрд доллар) ва АҚШ (2,7 млрд доллар) трансфер қилинган. МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистондан кейин Тожикистон (2,6 млрд доллар) ва Қирғизистон (2,4 млрд доллар) етакчилик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия пул ўтказмалари

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made