Россиядан 927 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

Жамият 2724
image

Аввалроқ, Россиядан 900 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси поездда олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 27 август куни 927 нафар фуқаро чиққан поезд Наманганга кетиб келди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу поезд жорий йилнинг 23 август куни Ростов-Дон шаҳрининг “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.1
t
×