Россиядан 7 мингга яқин хорижлик депортация қилинди

Олам

image

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари “Ноқонуний-2023” тезкор-профилактик операциясининг биринчи босқичида хорижликларни Россиядан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш бўйича етти мингга яқин қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига мамлакат Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.

“Хорижий фуқароларга нисбатан Россия Федерацияси чегараларидан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш тўғрисида етти мингга яқин қарор қабул қилинди. Ноқонуний миграцияни ташкил этиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва қурол-яроғнинг ноқонуний муомаласи, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари бўйича 2 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган”, дейди Ирина Волк.

Унинг қўшимча қилишича, операция давомида Россия Ички ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 45 мингга яқин миграция қонунчилиги бузилиши аниқланган. Шу жумладан, 33 мингдан ортиқ хорижий фуқароларнинг Россия ҳудудига кириш, чиқиш, транзит ўтиш ва бўлиш қоидаларини бузиш ҳолатлари кузатилган.

Бундан ташқари, операция иштирокчилари томонидан хорижликлар томонидан 12 мингдан ортиқ меҳнат фаолияти бузилиши ҳолатлари ҳужжатлаштирилган, федерал ва халқаро қидирувда бўлган 273 нафар шахс аниқланган.

Қайд этилишича, “Ноқонуний-2023” операциясининг асосий мақсади Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудида миграция вазиятини барқарорлаштиришдан иборат. Амалиёт давомида ноқонуний миграция каналлари ва у билан боғлиқ бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made