Россиядаги ёнғинда ўзбекистонликнинг танаси 80 фоиз куйиб кетди
Олам
−
13 Август 2022
7054Россиянинг Ленинград вилоятидаги корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ўзбекистонлик эркак 80 фоизли иккинчи даражали куйиш билан реанимацияга жойлаштирилди. Бу ҳақда “78.ru” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 август куни Ломоносов туманидаги битум ишлаб чиқарувчи корхонада ёнғин содир бўлган. Ёнғинга винтли аппаратда келиб чиққан аланга сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида 1984 йилда туғилган ўзбекистонлик фуқаро Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтининг куйиш реанимация бўлимига ётқизилган. Мутахассис сўзларига кўра, эркак танасининг 80 фоизи қисмида 2-даражали куйиш кузатилган.
LiveБарчаси