Россиядаги ўзбекистонликларнинг қайтиши учун 2 та махсус поезд рейси йўлга қўйилди
Жамият
−
24 Июнь 2021 5554 1 дақиқа
Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган фуқаролар учун жорий йилнинг 25-28 июнь кунлари иккита махсус поезд рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.
25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида битта махсус поезд қатновини амалга оширади. Бу поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.
28 июнь куни осква-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди. Мазкур поезд Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатни амалга оширади. Ушбу поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь