Россиядаги ўзбекистонликлар учун махсус поезд қатновлари йўлга қўйилди

Жамият

image

Пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди.

Мазкур поезд жорий йилнинг 27 август куни соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

30 август куни “Тольятти-Тошкент” йўналишида 446-сонли йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилади. Бу поезд Тольятти вокзалидан соат 12:35 да жўнайди.

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” ҳамда “Тольятти-Тошкент” йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг