Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга қўшимча имконият берилди

Олам 7817
image

Россияда қонуний равишда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари қандай мақсадда борганидан қатъи назар, ўз муддатларини 90 кунга узайтириши мумкин бўлди.

Бундан ташқари, патентга эга бўлган меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этмасдан туриб, ўз ҳужжатларини иккинчи йилга узайтириш имкони пайдо бўлди. Бунинг учун зарур тўловларнинг барчаси амалга оширилган ва яшаш жойида рўйхатдан ўтган бўлишлари керак.

“Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар яшаш муддатини узайтириш учун – рўйхатдан ўтган жойларидаги миграция бўлимига, патентни узайтириш учун – ҳудудий ваколатли ташкилотларга мурожаат қилишлари керак”, деб маълум қилган Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан шуғулланиб келаётган асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Валентина Чупик.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 431
Рейтинг: 2.9
t
×