Россиядаги савдо марказида отишма юз берди. Қурбон бор
Олам
−
05 Апрель
10700Россиянинг Махачқалъа шаҳридаги савдо маркази автотураргоҳида отишма содир бўлди, оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Доғистон бўйича бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, отишма кеча, 4 апрель куни кечқурун Махачқалъадаги савдо марказининг ерости автотураргоҳида марказнинг амалдаги эгаси ва ижарачилар ўртасида юзага келган.
“Кечқурун “Ардар” савдо марказининг ерости автотураргоҳида савдо марказининг амалдаги эгаси ва ижарачилар ўртасида молиявий муносабатлар заминида можаро келиб чиққан, сўнгра отишмага айланган. Оқибатда ижарачилар томонидан бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган ва уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган”, дейилади полиция баёнотида.
Маълум қилинишича, савдо маркази эгаси жиноят содир бўлган жойдан яширинган, бироқ полиция ходимлари унинг жойлашувини аниқлаган. Кейинчалик у олган жароҳатлари туфайли тиббиёт муассасасига олиб борилган. Полиция вакилларининг айтишича, соғлиғи бунга тўсқинлик қилмаса, у билан зарур тергов ҳаракатлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швециянинг пойтахт Стокгольмдан 200 км ғарбда жойлашган Эребру шаҳридаги таълим муассасасида содир бўлган отишма оқибатида ўнга яқин одам ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Тренддагилар




