Россиядаги намойишларда Навальнийнинг рафиқаси ҳибсга олинди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг турли шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальнийнинг озодликка чиқарилишини сўраб, намойишлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Москвада ўтаётган намойишларда Алексей Навальнийнинг турмуш ўртоғи Юлия ҳам ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Дождь” хабар берган.

Навальная ҳибсга олинишидан аввал Instagram`да Сокольники туманида олинган суратни жойлаган. Яқин атрофда эса “Матросская тишина” тергов ҳибсхонаси жойлашган. Навальний ҳам ўша ерда сақланяпти.

Россия бўйлаб ўтказилаётган намойишларда ҳозиргача 2000 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Хусусан, Москва ва Санкт-Петербургда мос равишда 456 ва 200 нафар одам ушланган.

Шунингдек, Красноярскда 194 нафар, Владивостокда 129 нафар ва Новосибирскда 103 нафар намойишчи ҳибсланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг