Россиядаги мигрантлар учун имтиҳонларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин
Олам
−
18 Апрель
10385Россияда Таълим ва фанни назорат қилиш федерал хизмати (Рособрнадзор) меҳнат муҳожирлари учун имтиҳонга оғзаки нутқ тестини киритиши мумкин ва мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
“Мамлакатимизда бўлишлари давомида турли ҳаётий вазиятларда бўлган кўпчилик муҳожирлар россияликлар билан оғзаки мулоқот қилишлари шарт”, дея тушунтирган Рособрнадзор ходими РБКга.
Меҳнат муҳожирлари учун имтиҳонга “Гаплашиш” бўлимини киритиш учун рус тилидан чет тили сифатидаги имтиҳон ўтказиш тўғрисидаги, Россия тарихи ва мамлакат қонунчилиги асослари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.
Шунингдек, яшаш учун рухсатнома ёки фуқароликни олиш учун зарур бўлган хорижликлар учун минимал имтиҳон балли қайта кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантларнинг йил давомида бўлиш муддатини 90 кунгача қисқартириш таклиф қилинганди.
LiveБарчаси