Россиядаги мигрантлар фарзанди сабаб ҳам мамлакатдан ҳайдалиши мумкин

Олам

image

Бугун, 5 февраль кунидан бошлаб Россияда қоида бузган мигрант болаларнинг ота-оналарига нисбатан чоралар кучга кирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, хорижликларнинг вояга етмаган фарзандлари Россияда қолиши номақбул деб топилса, ота-оналарнинг мамлакатда бўлиши ҳам чекланади. Демак, чет эл фуқаросининг фарзанди мамлакатда қолиш қоидаларини бузса, нафақат бола, балки ота-онаси ҳам депортация қилинади.

Билдирилишича, чет эл фуқаросининг Россияда бўлишини исталмаган деб ҳисоблаш тўғрисидаги қарор мамлакатга киришда ҳуқуқбузарликлар, ҳужжатлар йўқлиги ёки йўқолиши, рухсат этилган муддат тугаганидан кейин мамлакатни тарк этишдан бўйин товлаш, шунингдек, ушбу шахс давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби ёки соғлиғига таҳдид соладиган ҳолларда қабул қилиниши мумкин.

“Ушбу асослар рўйхатига чет эллик конституциявий тузум асосларини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга таҳдид соладиган ҳолатлар ҳам киради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мамлакатда номақбул деб топилган чет элликлар белгиланган муддат ичида мамлакатни тарк этишлари керак, акс ҳолда улар депортация қилинади.

Маълумот учун, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари сони 2024 йилнинг бошига 1,9 млн кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда улар сони 1,34 млн кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Таълим вазирлиги мигрантларнинг фарзандлари мактабларга қабул қилинишидан олдин рус тили бўйича мажбурий тест топшириши керак бўлган тартибни ишлаб чиққанди. Агар бола имтиҳондан ўта олмаса, ота-оналар уни қўшимча тайёргарликка юбориши шарт бўлади. Бунинг харажатлари ота-оналар зиммасига юклатилади. Агар ушбу талаб бажарилмаса, ота-оналарни маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг