Россияда жинсни ўзгартириш тақиқланиши мумкин
Олам
−
13 Июль 2023
11355Бугун, 13 июль куни Россия Давлат Думаси мамлакатда жинсини ўзгартиришга қаратилган тиббий аралашувларни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошчилигидаги барча бешта фракция депутатлари палатага май ойида тақдим этган ва Дума ҳужжатни июнь ойида биринчи ўқишда қабул қилган.
Ташаббусга кўра, “Россия Федерациясида фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш асослари тўғрисида”ги қонунни тиббий аралашувлар, шунингдек, жинсни ўзгартиришга қаратилган дори воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи янги модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Шу билан бирга, тақиқ туғма аномалиялар ва нуқсонларни ҳамда болаларда жинсий аъзолар шаклланишининг бузилиши билан боғлиқ бўлган генетик ва эндокрин касалликларни даволаш билан боғлиқ тиббий аралашувларга тааллуқли эмас.
Қонун лойиҳаси якуний маъқуллангандан сўнг, Россияда трансгендерга ўтиш ва тегишли гормон терапиясини амалга ошириш бўйича операциялар, шунингдек, ҳужжатлардаги гендер белгисини алмаштириш тақиқланади.
Жинсини ўзгартирган одамларга бевосита тиббий ёрдам кўрсатишни тақиқлашдан ташқари, Давлат Думаси қуйидаги чекловчи чораларни тасдиқлади:
• ФҲДЁ органлари жинсий ўзгариши тўғрисидаги тиббий маълумотномалар асосида шахснинг ҳужжатларига ўзгартиришлар кирита олмайди;
• Турмуш ўртоқлардан бири ёки иккаласи томонидан жинсни ўзгартириш никоҳни бекор қилиш учун асос бўлади;
• Ўз жинсини ўзгартирган шахслар учун болаларни асраб олиш ва уларга васийлик ўрнатишни тақиқлаш жорий этилади.
Учинчи ўқиш 14 июлга белгиланган. Иккинчи ўқишда қонун лойиҳаси бир овоздан маъқулланган, уни 391 депутат қўллаб-қувватлаган.
LiveБарчаси