Россияда заводдаги ёнғинда 12 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Россиянинг Рязань вилоятининг Шиловский туманида бугун, 22 октябрь куни “Эластик” заводининг порох цехи ёниб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.  

“17 киши жароҳатланган, улардан етти нафари вафот этган, бир нафари шифохонага ётқизилган, тўққиз кишининг тақдири номаълум”, дея хабар берган агентликка Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Қўшимча қилинишича, технологик жараённинг бузилиши ёнғинга сабаб бўлган, аҳоли учун ҳеч қандай хавф йўқлиги айтилган.

Таъкидланишича, воқеа жойига Рязань ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Филиппов йўл олган. Шунингдек, у ерга иккита тез ёрдам бригадаси юборилган. 

Қайд этилишича, корхона олти йил олдин банкрот бўлган ва 2017 йилдан бери ишламаяпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, яна 5 кишининг ўлими тасдиқланган. 11 киши қидирилмоқда. Умумий қурбонлар 12 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ёнғин завод

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг