Россияда вертолёт қулаб тушди. 3 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Амур вилоятида кеча, 16 сентябрь куни ғойиб бўлган Robinson вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Вертолёт топилди, экипаж аъзоларининг учаласи ҳам ҳалок бўлган. Вертолётнинг қолдиқлари фавқулодда маёқ сигнали қолдирилган жойда топилди”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, кеча, 16 сентябрь куни кечқурун Амур вилоятининг Зея туманида Robinson R66 вертолётидан фавқулодда радиомаёқ сигнали келиб тушган. Унинг бортида учувчи ва икки йўловчи бўлган. Йўқолган вертолётни қидиришга 20 га яқин одам ва 7 та техника жалб қилинган. Самолёт “Хэргу” олтин қазиб олувчи компанияга тегишли бўлган ва экипаж корхона ҳудудидан учиб ўтган. Ҳалокат жойи қутқарувчилар томонидан бугун, 17 сентябрь куни аниқланган.

Россия Тергов қўмитасининг Шарқий минтақалараро транспорт тергов бошқармаси вертолётнинг йўқолиши бўйича жиноий иш қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда бортида 22 киши бўлган вертолёт бедарак йўқолгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Robinson

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made