Россияда ўзбекистонликлар яна ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
16 январ 2024 13488 1 дақиқа
Бугун, 16 январь куни тахминан соат 11:30 да Россиянинг Самара вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автомашина ЙТҲга учради. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

“Ставрополь тумани, Большая Рязань қишлоғи яқинида М-5 Урал автомагистралининг 745-километрида иккита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Lada Largus ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва у ерда юк машинаси билан тўқнашган”, дейилади расмий хабарда.
Маҳаллий нашрлардан бири эса ўз манбасига таяниб, автоҳалокатга учраган Lada Largus автомобили ичида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлгани ва улардан 3 нафари ҳалок бўлганини хабар қилган. Билдирилишича, қолган 4 нафар ўзбекистонликлар шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 Урал трассасида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Президентнинг топшириғи билан Пензада ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари 13 январь куни Хоразм вилоятига олиб келинганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август