Россияда ўзбекистонликлар ишлаётган бино томи қулаб тушди. Қурбон бор
Олам
−
15 Апрель 2022
10088Россиянинг Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари ишлаётган бино томи қулаб тушди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Москвадаги Бригадирск кўчасида жойлашган бинолардан бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида бино томи қулаб тушган.
“Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, таъмирлаш ишларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси (Э.Н.) ҳалок бўлган ва бир нафари (М.Х.) шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, ҳозирги вақтда вафот этган фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Москвада 100 га яқин ўзбекистонлик маошини ололмаётгани аниқланганди. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь