Россияда ўзбекистонликлар ишлаётган бино томи қулаб тушди. Қурбон бор
World
−
15 April 2022 10590 1 minute
Россиянинг Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари ишлаётган бино томи қулаб тушди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Москвадаги Бригадирск кўчасида жойлашган бинолардан бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари вақтида бино томи қулаб тушган.
“Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, таъмирлаш ишларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўлган”, дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси (Э.Н.) ҳалок бўлган ва бир нафари (М.Х.) шифохонага ётқизилган.
Хабарга кўра, ҳозирги вақтда вафот этган фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Москвада 100 га яқин ўзбекистонлик маошини ололмаётгани аниқланганди. Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August