Россияда ўзбекистонлик йигит 16 ёшли чавандоз қизни ўғирламоқчи бўлди
3-саҳифа
−
31 Август 2023
14049Россиянинг Калининград вилоятида маҳаллий от спорти клубида ўзбекистонлик йигит 16 ёшли чавандоз қизни ўғирламоқчи бўлди. Бу ҳақда “Baza” Telegram-канали хабар берди.
Каналнинг ёзишича, 22 ёшли ўзбекистонлик Калининград вилоятининг Комсомольск қишлоғида жойлашган “Imperial Park” от спорти клубида отбоқар сифатида ишлаган. У спорт клубида 16 ёшли чавандоз қиз билан танишган.
Йигит қизни Ўзбекистондаги уйига олиб кетишга қарор қилган. Жорий йилнинг 29 август куни у от спорти тўгараги чиқишида қизни пойлаб турган ва пичоқ билан қўрқитган. Кейин у чавандоз қизни Храброво аэропортига боришга мажбурлаган.
Йигит аэропортда қиз билан бирга самолётга ўтириб, Ўзбекистонга учишни режалаштирган. Аммо қиз аэропорт ишчиларини ёрдамга чақиришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Тамбов шаҳрида Ўзбекистон фуқароси гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали катта ҳажмда ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ 10 та жиноят содир этганликда айбдор деб топилганди.
LiveБарчаси