Россияда ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бормоқда

Жамият

image

Новосибирск давлат техника университетига ҳужжат топширган хорижлик талабаларнинг сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри маълум қилди. 

Университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Сергей Черновга кўра, жорий йилда ўқишга кириш учун университетга чет элликлар томонидан 3 минг, умумий ҳисобда 17 мингга яқин ариза топширилган. Бу кўрсаткич 2022 йилда 12 минг нафарни ташкил этганди. Уларнинг 2,5 мингга яқини университетга қабул қилинди. Ушбу талабалар ҳисобига кўра, кет-кет иккинчи йил Қозоғистон иккинчи, Ўзбекистон эса биринчи ўринни банд этди.

Шуниндек, бутун Россия университетларида хорижий талабалар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллайди. Ушбу рўйхатида Қозоғистон етакчилик қилади. Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ойи ҳисобига кўра, Қозоғистоннинг 61 минг фуқароси Россия олий ўқув юртлари ва уларнинг хорижий филиалларида бакалавриат, мутахассислик ва магистратура йўналишларида таҳсил олмоқда. Иккинчи ўринни эса 48,7 минг талаба билан Ўзбекистон банд этган. Кейинги уч ўринни Хитой (32,6 минг), Туркманистон (30,6 минг) ва Тожикистон (23,1 минг) эгаллайди.

Маълумот учун, сўнги 7 ойда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар сони бўйича Россия биринчи ўринни эгаллаган.  Унга кўра, Федерациядан умумий ҳисобда 137,2 минг нафар турист ташриф буюрган. Иккинчи ўриндан жой олган Қозоғистондан эса бор-йўғи 33,6 минг нафар одам келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон университет талабалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг