Россияда ўзбекистонлик мигрантлар барга ҳужум қилди (видео)
Олам
−
11 Май 2023
17051Россиянинг Москва шаҳри шарқий қисмидаги барлардан бирига 30 га яқин ўзбекистонлик мигрантлар ҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Baza” хабар берди.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 11 май санасига ўтар кечаси тиббий ниқоб тақиб олган 30 га яқин ўзбекистонлик мигрантлар “Monroe” кафесига бостириб кириб, у ердаги нарсаларни синдириб, тартибсизлик чиқарган. Шунингдек, улар барнинг уч нафар ходимини калтаклаб, бир ходимни пичоқлаган, яна бирининг қовурғасини синдирган, ҳомиладор аёлнинг қорнига бита билан уриб, телефонларни ўғирлаган.
Бир неча соатдан кейин барга ҳужум қилишда гумонланганларнинг бир қисми Подолск ва Коммунаркада қўлга олинди.
Ҳужумнинг сабаби сифатида бир неча кун олдин юз берган можаро кўрсатилган. Ўшанда кафеда дам олаётган мигрантлар бошқа ташриф буюрувчилар билан жанжаллашиб, стол ва идиш-товоқларни синдирган ва бунинг учун 30 минг рубль жарима ҳам тўлаган. Ҳозирги ҳужум эса қасос олиш мақсадида қилингани айтилмоқда. Гуруҳ аъзоларининг бир қисми қўлга олинган, қолганлари эса қочиб қолишга муваффақ бўлган.
LiveБарчаси