Россияда ўзбекистонлик эркак кекса аёлни пичоқлади

3-саҳифа

image

Россияда ўзбекистонлик эркак кекса аёлга 23 марта пичоқ билан зарба берди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, жиноят 2023 йил 20 ноябрда Ульяновск вилояти Димитровград шаҳрининг Димитров кўчасидаги уйнинг кириш қисмида содир бўлган. Ўзбекистонлик эркак маст ҳолатда кўп қаватли уйнинг кириш жойида жабрланувчининг орқасидан бориб, кекса аёлга ҳужум қилган ва пичоқ билан тана қисмига 23 марта зарба берган.

Шунингдек, айбланувчи жабрланувчининг мол-мулкини олиб қочиб кетган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

Кириш жойига ўрнатилган камералар ёрдамида эркакнинг шахсига аниқлик киритилган. Ўзбекистонликнинг яшаш жойи тинтув қилинганда ўғирланган нарсалар топилган.

“Тергов давомида эркак ҳибсда сақланган. Эндиликда жиноят иши судга топширилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия аёл эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг