Россияда ўзбекистонлик аёл 17 ёшли ўғлини ўлдирганликда айбдор деб топилди

Олам

image

Россиянинг Қозон шаҳрида 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.Б. бепарволик туфайли 17 ёшли ўғлини ўлдирганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Ново-Савинов туман судининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аёл қурол ишлатиб, қасддан баданга енгил шикаст етказиш ва бунинг эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга олиб келиши бўйича айбдор деб топилган. Суд уни 1 йил 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Бироқ унинг 2024 йил 28 июлдан бери тергов изоляторида ўтказган вақти ҳисобга олинган ҳолда, С.Б. қолган муддатни ўташдан озод қилинган. Эҳтиёт чораси бекор қилинган.

Мазкур воқеа ўтган йилнинг июль ойида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, она ва ўғил ўртасида можаро келиб чиққан, можаро давомида аёл ўспиринни икки марта пичоқлаган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, йигитни қутқаришнинг иложи бўлмаган. Йигит Ўзбекистонда дафн қилинган.

С.Б. 40 ёшда, Урганч шаҳридан. Аёл маркетолог мутахассислиги бўйича таҳсил олган, турк ресторанида ишлаган. Россияда у қонуний яшаб келган. Илгари судда марҳумнинг отаси гапирган, синглиси эса хат ёзган. Иккаласи ҳам С.Б.ни ҳеч қачон ўз ўғлини ўлдира олмайдиган меҳрибон ва ҳамдард аёл сифатида тасвирлаган. Марҳумнинг отаси унинг ўғли бир неча бор ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятида 35 ёшли ўзбекистонлик эркак деярли бир ой давомида 11 ёшли ўгай қизини зўрлаганликда айбланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг