Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ва 19 ёшли тожикистонлик йигитнинг жасади топилди

3-саҳифа 21469
image

Россияда ўзбекистонлик 15 ёшли қиз ва тожикистонлик 19 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда “Megapolisonline” хабар бермоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Уст-Ижор қишлоғи ҳудудидаги дарахтзорлардан маҳаллий аҳоли ўзбекистон ва тожикистонлик икки ўсмирнинг жасади топган. 

Маълум қилинишича, жасадлар 10 июль куни шаҳар атрофидаги кўчалардан бирининг темирйўл кесишмасидан юз метр узоқликдан топилган. 

Аниқланишича, 15 ёшли ўзбекистонлик қизнинг ота-онаси Санкт-Петербургда рўйхатдан ўтмай яшаб келади. 

Қизнинг онасининг айтишича, 9 июль куни тушдан кейин қизи 100 рубль сўраб, уйдан чиқиб кетган. Жасадлар топилган жой уларнинг уйига икки километр яқинликда жойлашган. Айтиш жоизки, қиз аввал ҳеч уйидан кетиб қолмаган. 

Тожикистонли 19 ёшли йигит эса Санкт-Петербургнинг Просвешчения проспектида яшагани маълум бўлди.

Қайд этилишича, йигит ва қизнинг танасида зўравонлик аломатлари топилмаган. Терговчилар улар ўз жонига қасд қилган дея тахмин қилмоқда. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1318
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×