Россияда Ўзбекистон фуқароси отиб кетилди
Олам
−
20 Январь
8695Жорий йилнинг 17 январь куни Россиянинг Ленинград вилояти Кудрово шаҳрида 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ўқ узилди. Бу ҳақда 5-канал хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 17 январь куни кечқурун Ленинград вилоятининг Кудрово шаҳрида қурувчилар проспектидаги озиқ-овқат дўконларидан бирига яқин жойда содир бўлган. Номаълум шахс 19 ёшли Ўзбекистон фуқаросини бўйин қисмидан отиб кетган.
Шундан сўнг, у Санкт-Петербург шифохонасига бўйнидаги ўқ жароҳати билан ётқизилган.
“Жабрланувчи оғир аҳволда операция хонасига жойлаштирилган”, дейилади хабарда.
Унинг бошини ўнг париетал минтақаси кўкарган ва бўйнида ўқ топилган. Жабрланувчи зудлик билан оғир аҳволда шаҳар Александр шифохонасига етказилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик ишчи қурилишда 16-қаватдан қулаб, ҳалок бўлганди. Ҳодиса жорий 13 январь куни тураржой мажмуаси қурилиш объекти ҳудудида содир бўлган.