Россияда “UzAutoMotors” автомобиллари ёниб кетди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда кеча, 12 декабрь куни Chevrolet автомобилларини олиб кетаётган автотрейлернинг ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “UzAutoMotors” АЖ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, воқеа Россиянинг Москва вилояти ҳудудида автомобилларни мижозга олиб ўтиш вақтида юз берган. Барча ташилган автомобиллар суғурталанган бўлиб, улар россиялик мижозга тегишли бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Россия автомобиль ташувчисига тегишли автотрейлернинг салонида содир бўлган. Кейин ёнғин автомобиллар бўлган трейлерга ўтган. Оқибатда 8 та автомобилдан 3 таси зарар кўрган. Ҳеч ким жабрланмаган. 

Хабарга кўра, ҳозирда зарурий ёнғин-техник экспертизаси ўтказилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1321

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made