Россияда урушга сафарбар қилинмайдиган тоифа кенгайтирилди
Олам
−
14 Октябрь 2022
5122Россияда қарамоғида 16 ёшга тўлмаган уч ва ундан ортиқ фарзандлари бўлган фуқаролар учун қисман сафарбарлик муддати кечиктирилади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов маълум қилди.
“Биз Мудофаа вазирлиги билан биргаликда уч ва ундан ортиқ болали (16 ёшгача) оилаларга қисман сафарбарлик муддатини кечиктириш масаласида ишладик. Бу қарор қабул қилинди ва ҳарбий комиссарликларга етказилди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, кечиктириш қарамоғида 18 ёшгача бўлган уч ва ундан ортиқ фарзанди бўлган оталарга ҳам тааллуқли, агарда болалардан бири ногирон бўлиб, паллиатив мақомга (даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган) эга бўлса.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий ихтисослиги бўйича резервга чақирилади. Ҳозирда сафарбарлик доирасида 200 мингдан ортиқ киши армияга чақирилган.
Шунингдек, Россия Президенти Владимир Путин 5 октябрь куни инновацион илмий-техника марказлари ҳудудларида ҳамда маънавий-маърифий ташкилотларда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим дастурлари, резидентура, ординатура стажировкалари бўйича ўқув фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда ҳамда аспирантура талабаларига нисбатан қисман сафарбарликни кечиктириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
LiveБарчаси