Россияда урушда қатнашишни истаган талабаларга академик таътил берилиши мумкин
Олам
−
18 Май 2023
5202Россия Давлат Думаси Таълим қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Яна Лантратова Украина урушида қатнашиш истагини билдирган талабаларга академик таътил беришни таклиф қилди. Бу ҳақда РТ телеканали хабар берди.
Депутатнинг таъкидлашича, ҳозирда борган сари кўпроқ россиялик талабалар Украинага нисбатан босқинда қатнашиш учун академик таътил оляпти. Бироқ, улар бунинг учун тиббий, оилавий ёки бошқа сабаблар билан таълим дастурини икки йилдан ошмайдиган муддатга ўзлаштиришнинг иложи йўқлигини келтирган ҳолда академик таътил олмоқда. Шунга кўра, Лантратова урушда қатнашишни акдемик таътил олиш учун асос бўлувчи омиллардан бири сифатида белгилашни таклиф қилмоқда.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, уруш тугагунга қадар академик таътилнинг икки йиллик чегарасини олиб ташлаш керак.
“Юқоридагиларга асосланиб, ҳурматли Валерий Николаевич (Россия Фан ва олий таълим вазири), идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу ўзгаришларни киритиш ва вазирликнинг мазкур масала бўйича позициясини тақдим этиш имкониятини кўриб чиқишингизни сўрайман”, дейилади Лантратованинг вазирга йўллаган мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина урушга “қўлида қурол тутишни билмайдиган” аскарларни киритаётганини иддао қилган эди.
LiveБарчаси