Россияда ўлим бўйича янги антирекорд қайд этилди

Олам

image

Россияда ўтган кеча-кундузда коронавирусга чалиниш бўйича 23 минг 675 та янги ҳолат қайд этилди

Янги аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Москва (4 минг 685 та), Санкт-Петербург (3 минг 421 та) ва Москва вилоятига (1 минг 5 та) тўғри келган.

Сўнгги суткада инфекциядан вафот этганлар эса 507 нафарни ташкил этган. Бу суткалик ўлим ҳолати бўйича пандемия бошланганидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги рекорд бир кун олдин қайд этилган, яъни, 491 киши вафот этганди

Ўтган суткада йирик шаҳарлар Санкт-Петербургда 85 та, Москвада 75 та, Красноярск ўлкасида 21 та, Москва вилоятида 22 та, Ростов вилоятида 15 та ўлим қайд этилди. 

Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 2,16 млн киши COVID-19’га чалинган. 37 минг 538 киши коронавирусдан вафот этган.

Соғайганлар 1 миллион 660 минг 419 нафарга етиб, 76,8 фоиз кўрсаткични ташкил қилмоқда. 

Айни пайтда Россияда 464 минг 546 киши даволанишни давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС РОССИЯ

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг