Россияда Украинанинг икки жосуси қўлга олинди. Улар ота-бола бўлган

Олам 9426
image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати стратегик объектлар бўйича маълумотларни йиғаётган Украина хавфсизлик хизматининг икки агентини қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 2 декабрь куни ФХХнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди. 

“Украина Хавфсизлик хизматининг икки агенти – 1974 йилда туғилган Зиновий Зиновьевич Коваль ва унинг ўғли – 1999 йилда туғилган Игор Зиновьевични қўлга олди. Қайд этилишича, улар стратегик муҳим ҳаётни таъминлаш корхоналари ва транспорт инфратузилмаси объектлари ҳақида маълумот тўплаш ва фото ва видео суратга олиш учун Россия ҳудудига келганлар.

ФХХ маълумотларига кўра, “қўлга олинганлар уларни Тернопол вилоятидаги Украина хавфсизлик хизматининг амалдаги ходими, 1973-йилда туғилган полковник Василий Василевич Ковалик ишга ёллаганини тан олишган. Уларга 10 минг доллар мукофот эвазига стратегик объектлар ҳақида маълумот тўплаш вазифасини топширилган.

ФХХ, шунингдек, қўлга олинганларнинг машинасидан қуроллар, шахсий ҳимоя воситалари топилгани ва улар экспертиза учун юборилгани ҳақида хабар берди. 

Ҳозирда қўшимча тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда. 

ФХХ шунингдек, Россияда теракт тайёрлаётган Украина ҳарбий разведкаси агентини ҳам қўлга олгани айтилмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 455
Рейтинг: 3
t
×