Россияда уч кишини ўлдирган икки ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

Олам

image

Россиянинг Калининград вилоятида уч кишини ўлдиришда айбланган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 2022 йил декабрь ойида икки ўзбекистонлик Калининград вилояти Гурьев тумани Невское қишлоғида яшовчи фуқарони талон-торож қилишга уринган. Бунинг учун улар миграция ҳужжатларини расмийлаштиришда ёрдам бериш баҳонасида унинг уйига кирган.

Ўзбекистонликлардан бири 58 ёшли уй эгасини пичоқлаб, унинг 81 ёшли онаси ва уйда бўлган 55 ёшли маҳаллий фуқарони ўлдирган. Улар уйдан 65 минг рублни ўғирлаб, қочиб кетган. Ўзбекистонликлар Россия Жиноят кодексининг 162-моддаси 4-қисм “в” банди (босқинчилик) ва 105-моддаси “а” ва “з” бандлари (босқинчилик билан боғлиқ ҳолда учтагача одамни қасддан ўлдириш) билан айбдор деб топилган.

Суд ўзбекистонликларнинг бирига 23 йил, иккинчисига эса 17 йилга қамоқ жазоси тайинлаган ва жазони қатъий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда журналистни зўрлаган ўзбекистонликларга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди. Икки нафар айбланувчи 9 йиллик, учинчи шахс эса 4 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг