Россияда теракт тайёрлаётган 17 ёшли ўсмир қўлга олинди

Олам 4321
image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Тамбовда теракт тайёрлаётган ўспиринни ҳибсга олиш йўли билан терактнинг олдини олди. Бу ҳақда ТАССга бугун, 25 декабрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.

“Федерал хавфсизлик хизмати Тамбовда террористик ҳаракатнинг олдини олди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни тайёрлашда иштирок этган 2003 йилда туғилган Россия фуқароси ҳибсга олинди”, - дейилади хабарда.

Йигит ижарага олган квартирадан ФСБ ходимлари портловчи моддалар, қўлбола портловчи мослама ясаш учун таркибий қисмлар, уни йиғиш ва ишлатиш бўйича Интернет йўриқномасини ўз ичига олган алоқа ускуналарини мусодара қилган. Ўсмирга нисбатан Россия Тергов қўмитасининг Тамбов вилояти бўйича Тергов департаменти Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси (террористик ҳаракатга тайёргарлик кўриш) 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғаган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×