Россияда тайёрланган коронавирус вакцинасининг экспорт нархи маълум бўлди

Жамият 47728
image

Россияда тайёрланган коронавирусга қарши вакцина хорижга экспорт қилинганда 10 доллардан кам бўлмайди. Бу ҳақда “Р-Фарм” компаниялари директорлар кенгаши раҳбари Алексей Репик маълум қилди.

“Экспорт бозорлари ҳақида гапирсак, иккита дозаси бизнинг тахминимизча, 10 доллардан кам бўлмайди. Катта эҳтимол билан дастлабки партиялар қиммат бўлади”, деди Репик.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вакцина етарлича ишлаб чиқарила бошлаганда арзонлашади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Россия коронавирусга қарши илк вакцинани рўйхатдан ўтказди. Россиядаги коронавирусга қарши илк вакцина “Спутник V” деб номланган. Вакцинага навбатда турган давлатлар қаторида Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари бор. Россияга 20 давлатдан коронавирус вакцинасига 1 млрд доза учун буюртма тушган

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2338
Рейтинг: 3
t
×