Россияда Су-25 ҳужумчи самолёти ҳалокатга учради
Олам
−
24 Март
5171Россия Федерациясининг Приморск ўлкасида Су-25 самолёти режали ўқув парвози вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда бугун, 24 март куни Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, Россия давлат ОАВлари хабар берди.
Катапультация қилган учувчи қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан топилган. Унинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ.
“Парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилди, самолёт одамлар яшамайдиган ҳудудга қулади, ерда ҳеч қандай зарар йўқ”, деди Мудофаа вазирлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган. Воқеа жойига Россия Аэрокосмик кучлари комиссияси жўнатилган.
Маълумот учун, Су-25 “Грач” зирҳли ҳужум самолёти нишонни тўғридан тўғри кўриш имконияти билан жанг майдонида қуруқликдаги қўшинларни тўғридан тўғри қўллаб-қувватлаш, шунингдек, кўрсатилган координаталар ва паст тезликда ҳаво нишонлари билан ҳаракатланувчи ва стационар ердаги объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Унинг экипажи бир кишидан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Россиянинг Ленинград вилоятида Ми-28 вертолёти қулаб тушганди. Содир бўлган воқеа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
26 Март