Россияда Ми-28 вертолёти ҳалокатга учради

Олам

image

Кеча, 18 март куни Россиянинг Ленинград вилоятида Ми-28 вертолёти қулаб тушди. Бу ҳақда “Interfax” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Ленинграднинг Беседа қишлоғи атрофида кечқурун содир бўлган. Вертолёт ўқ-дорисиз ўқув-машғулот парвозини бажараётганда аҳоли пунктларидан узоқда, кимсасиз ҳудуд – чўлга қулаб тушган.

Содир бўлган воқеа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган. Ленинград ҳарбий округи матбуот хизмати томонидан вертолёт Россия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эканлиги билдирилган. Ҳозирча ҳалокат сабаби аниқланмаган.

Маълумот учун, Ми-28 душманнинг зирҳли техникаси, ҳаво нишонлари ва жонли кучларини қидириш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган зарба берувчи вертолёт ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Пенсильвания штатида самолёт қариялар уйи автотураргоҳига қулаб тушганди. Самолёт бортида беш киши бўлган ва улар шифохонага олиб кетилганди. 

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ми-28 вертолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг