Россияда президентликка номзодлар сони 29 нафарга етди
Олам
−
24 Декабрь 2023
17074Бўлажак сайловларда Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида кўрсатиш учун номзодлар сони аллақачон 29 нафарга етди. Бу ҳақда комиссия раҳбари Элла Памфилова Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси (МСК) йиғилишида маълум қилди.
“Ҳозирда кўплаб ҳамкасбларимиз номзодлар қурултойига борадилар, уларнинг сони 29 тага етди”, деган у.
Памфилованинг қайд этишича, депутатликка номзодлар кўрсатиш жараёни бошланиши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси бугун бўлгани каби жадвалдан ташқари йиғилишлар ўтказади. МСК раисининг айтишича, навбатдаги йиғилишлар 27 ва 29 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Россия Федерацияси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунга кўра, ўз-ўзини кўрсатган номзодлар сайловчилар гуруҳи томонидан йиғилишда қўллаб-қувватланиши керак. Бундай учрашувлар ҳақида МСК олдиндан хабардор қилиниши лозим. Номзодини кўрсатган партиялар учун ҳужжатларни топшириш муддати 27 декабрь. Барча сиёсий партиялар қурултойларида ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин, парламентдаги партиялардан номзодлар эса имзо тўплашдан озод қилинган. Партиялардан номзодлар 1 январдан кечиктирмай МСКга номзод кўрсатиш ҳужжатларини тақдим этишлари кераклиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 11 декабрь куни Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ҳам сайлов ўтказишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси